АҚШ президенти Барак Обама 19 ноябрь, шанба куни ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашувда Хитойни иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ва молиявий тизимларни мустаҳкамлашга чақирди. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Президент Хитойни ички эҳтиёжга асосланган барқарор иқтисодий моделга ўтишга ёрдам берувчи ислоҳотларни ўтказишга чақирди. Барак Обама, шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасидаги ортиқча куч муаммосини ҳал қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, Обаманинг фикрича, мамлакатлар уларнинг компаниялари бир хил қоидалар бўйича фаолият юритиб, ўзаро рақобатлашганда, шунингдек, ҳудудий ва денгиз муаммолари тинчлик йўли билан ҳал этилганда, давлат киберҳудуд меъёрларига риоя этишга масъулият билан ёндашганда ва инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинганда кўпроқ тараққиётга эришади.
Изоҳ (0)