Тўйдан кейинги асал ойини БААнинг Дубай шаҳрида ўтказган қўшиқчи Райҳон ҳамда Фарҳод Алимов ортга қайтишга қарор қилди. Бу ҳақда Райҳон Facebook саҳифаси орқали маълум қилди.
«Уйга қайтяпмиз! Меҳмонга бориш яхши, уй эса ундан ҳам яхши», — деб рус тилида ёзган Райҳон, унга ўзбек тилида шундай қўшимча қилди: «Ўзбекистонга қайтяпмиз». Сўзининг якунида эса юрак шаклидаги смайлик қўйишни ҳам унутмади.
Аввалроқ жуфтлик асал ойида бирга суратга тушмаётгани мавзу бўлганди. Қайтиш арафасида эса Райҳон Instagram саҳифасига Фарҳод Алимов билан ёнма-ён тушган суратини жойлади. Бироқ шунда ҳам турмуш ўртоғининг юзини тўлиқ кўрсатишни истамади.
Изоҳ (0)