УЕФА «Йил жамоаси»га энг кўп марта кирган футболчилардан рамзий терма тузиб чиқди, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати. Ундан «Реал»га тегишли 3 нафар, «Барселона»га тегишли 6 нафар футболчиси жой олди.
«Йил жамоаси»га кириш бўйича Криштиану Роналдуга етадигани йўқ. Португалиялик ҳужумчи 10 марта шундай бахтга муваффақ бўлган. Лионель Мессида эса бу кўрсаткич 7 тани ташкил қилмоқда. Ўз вақтида «Барселона» сафида тўп сурган Тери Анри 5 марталик кўрсаткич билан ҳужум учлигини тўлдирди.
Ярим ҳимояда каталонияликларнинг икки афсонавий футболчиси — Андрей Иньеста ҳамда Хави бор. Ҳар иккиси ҳам карьераси давомида 5 мартадан «Йил жамоаси»га кириб олган. Бундай бахтга уч бор эришган Стивен Жеррард мана шу икки испан йигитининг ёнидан жой олди.
Ҳимояда ҳам асосан испанияликлар: Карлес Пуйол, Херард Пике ва Серхио Рамос. Пуйол 6 марта, Рамос 5 марта, Пике эса 4 марта йил яхшилари сафида бўлган. Германиялик Филипп Ламда бу кўрсаткич 5 тага тенг.
«Реал» ўз сафида олиб қолишни истамаган Икер Касиляс 6 бор «йил жамоаси» сафида бўлган.