ФИФА президенти Жанни Инфантино навбатдаги нутқида клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида иштирокчилар сонини 32 тага қадар ошириш масаласини кўтарди, деб ёзди Goal нашри.
Бу ҳолатда клублар мундиали Европа минтақасида танаффус юзага келган ёз ойида ўтказилади. Янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун турнеларда иштирок этувчи жамоалар учун ҳам Жаҳон Чемпионати айни муаддао экани қайд этилган.
Инфантино бу хусусда Звономир Бобан ҳамда Марко Ван Бастен билан фикрлашиб, янги формула ишлаб чиқишга қарор қилган.
Бунга қадар клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида 6 та континентнинг чемпион клублари ва мусобақага мезбонлик қилаётган мамлакатдан 1 та жамоа иштирок этиб келарди.
Изоҳ (0)