Россия президенти Владимир Путин таниқли америкалик актёр, яқин кунларда Москвага келишни режалаштираётган Стивен Сигал билан учрашмайди. Бу ҳақда, Кремль расмий вакили Дмитрий Песковга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
3 ноябрь куни Путин актёрга РФ фуқаролигини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Сигал кейинроқ унга Россия фуқаролиги берилгани учун миннатдорлик билдирди.
Песков Сигал Россияга нисбатан илиқ муносабатлари билан машҳурлигини ва кўпдан буён фуқаролик сўраб келганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)