Айни кунларда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров даволанмоқда, деб ёзади «Qalampir.uz». Нашрга етказилган маълумотларга қараганда, «Ялла» гуруҳи солисти Фаррух Зокиров Тошкент шаҳридаги В.В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида даволаняпти.
Маълум бўлишича, бир неча йил аввал шифокорлар Фаррух Зокировга ўт қопида тош борлиги ташхисини қўйган. Куни кеча Олмаотадан қайтган хонанда 14 ноябрь куни операция қилиниб, ўт қопидаги тошдан фориғ бўлди, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Фаррух Зокиров бу йил 70 ёшни қаршилаган эди.
Изоҳ (0)