НАТОнинг Рамштайндаги авиабазасида хизмат қилаётган туркиялик бир неча ҳарбий хизматчи Германиядан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Кайзерслаутернлик маҳаллий амалдор Пауль Юнкернинг маълум қилишича, ҳарбийларнинг оилалари ҳам бошпана сўраб мурожаат қилган.
Deutsche Welle радиосининг турк хизмати хабар беришича, дипломатик паспортларга эга 60 га яқин Туркия фукароси, ҳукумат талабига қарамай, ҳозиргача мамлакатга қайтгани йўқ. 15 июлдаги ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг ҳукумат барча ҳарбий хизматчилар ва олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг мамлакатга қайтишини талаб қилган эди.
Изоҳ (0)