10 ноябрь куни Тошкент ҳайвонот боғида Нил тимсоҳи ўлиб қолди. Бу ҳақда, боғ маъмурияти хабарига асосланиб, «Газета.uz» маълум қилди.
Бой лақабли тимсоҳ Исроилдан уч йил муқаддам олиб келинган эди. Шу вақт ичида жонивор маҳаллий шароитларга мослашди, унинг бўйи эса 120 сантиметрдан 2 метрга етди.
Тимсоҳнинг ўлимига ошқозоннинг пиллорик қисми бегона ашё туфайли ёпилиб қолгани сабаб бўлди. Унинг ичида болалар ўйинчоғи топилди.
Илгари ҳайвонот боғи маъмурияти бир неча марта вольерлар ичида бегона буюмлар топилаётганидан огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)