ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари 16 ноябрь эрталабки соатларида Афғонистон пойтахти Кобулда содир бўлган портлаш учун жавобгарликни зиммасига олди. Портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, ўн киши жароҳатланди, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, мотоцикл минган худкуш террорчи хавфсизлик хизмати ходимлари кетаётган автомобилга ҳужум уюштирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)