Актриса Зарина Низомиддинова кинодаги фаолиятида илк бор «Қизлар жанги» номли фильмда ўзи ўйнаган ролга ўзи овоз берди. Бу ҳақда у «Shok.uz» сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Зарина Низомиддинова янги фильмда психолог ролини ижро этган бўлиб, кинода унинг беморлари ҳаёти кўрсатиб берилган.
«Фильм жуда чиройли ва қизиқ чиққан. Ўзимга ўзим овоз берганимни кўриш ҳам томошабинларга қизиқ бўлади, деб ўйлайман», — деди актриса.
Илҳом Ибрагимов режиссёрлигида суратга олинган фильм премьераси яқин вақт ичида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)