Сиднейда истиқомат қилувчи Тэн Шукла бирйўла иккита кўнгилсизликка учради: унга қарашли 150 минг долларлик Ferrari 360 Spider спорткари ёниб кетди, шу пайтнинг ўзида номаълум шахслар унинг банк картаси, нақд пуллари ва ноутбукини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
13 ноябрь куни Шукла Лалор боғи яқинида банкоматдан пул ечаётган эди. Шу пайтда у ташқарида автомобиль ёнаётгани ҳақидаги қичқириқларни эшитиб, ўгирилди ва ўзининг сариқ ранг Ferrari 360 Spider машинаси олов ичида эканлигини кўрди.
Аммо Шукланинг муаммолари бу билан тугамади: машинани қутқаришга шошилган эркак банкоматда ечилган пуллар ва банк картасини унутиб қолдирган эди. Улар ғойиб бўлди. Бундан ташқари, ўткинчилардан бири ноутбукни ҳам ўғирлаб кетди.
Изоҳ (0)