Актриса Зарина Низомиддинова «Shok.uz» сайтига берган интервьюсида ўзи ва Жасур Умировга боғлиқ миш-мишлар ҳақида фикр билдирди.
«Жасур Умиров ва мен ҳақимда нега гап-сўз тарқалганини, очиғи, ҳеч ҳам тушунмадим. Жасур билан ўртамизда ҳеч нарса бўлмаган», — деди актриса.
«У билан фақат ҳамкасбмиз. Фақат иш бўйича ҳамкорлик қилганмиз. Унинг бир клипида суратга тушганман ва концертида ҳамкасб сифатида ёрдам берганман», — деди Зарина Низомиддинова.
«Бундан ортиқ ўртамизда ҳеч нарса бўлмаган, бўлиши ҳам мумкин эмас», — дея қўшимча қилди актриса Зарина Низомиддинова.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)