«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси жонли ижрони оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаганидан сўнг, одамлар орасида «жонли ижрода концерт берган хонандага «Истиқлол» санъат саройи бепул ижарага берилади», қабилида гап-сўзлар тарқалган эди.
Журналист Феруз Муҳаммад «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров билан боғланиб, мазкур масалага ойдинлик киритди.
«Жонли ижрода концерт берган хонандадан ‘Истиқлол’ санъат саройида ижара ҳақи олинмаслиги ҳақидаги гап-сўзлар асосли эмас», — деди Одилжон Абдуқаҳҳоров.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)