Россиянинг Тверь вилояти Спировский туманида 15 ноябрь куни содир бўлган ёнғин оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши — аёл ва 5 нафар ёш бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Хабарда қайд этилишича, ёнғин Пеньково қишлоғининг Марказий кўчасидаги турар жойда келиб чиқди. Ёнғин ҳақидаги хабар тезкор навбатчи гуруҳга маҳаллий вақт билан соат 2:59 да келиб тушган.
Ёнғин вақтида эркак киши жабрлангани таъкидланмоқда. У шок ҳолати ва ўрта даражадаги куйиш билан шифохонага ётқизилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)