АҚШ президентлигига сайланган президенти Дональд Трампнинг Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилишини НАТО бош котиби Йенс Столтенберг «мутлақо табиий ҳол» деб баҳолади. Бу ҳақда у Евроиттифоқ мудофаа вазирлари учрашуви арафасида журналистлар билан мулоқот чоғида айтиб ўтди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Ўйлашимча, АҚШнинг сайланган президенти жаҳон етакчилари, шу жумладан, Россия раҳбари билан телефон орқали суҳбатлашиши — мутлақо нормал ва табиий ҳол», — таъкидлади у.
Шунингдек, у яқинда Россия–НАТО кенгаши ўтказилишини айтди, аммо санани аниқлаштирмади.
Изоҳ (0)