• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наримон Умаров жиззахлик сайловчилар билан учрашувда Инновация жамғармасини тузиш таклифи билан чиқди

    Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 15 ноябрь куни Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашди. Бу ҳақда «Дарё»га партия матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Адолат» СДП

    Фото: «Адолат» СДП

    Онлайн видеоконференция тарзида ташкил этилган тадбирда асосий учрашув зали ҳамда туман, шаҳарлардаги учрашув жойларидан жами 3000 нафарга яқин сайловчи иштирок этди. Унда жамоатчилик вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари аъзолари, журналистлар Президентликка номзод билан жонли мулоқот қилиш имкониятига эга бўлди.

    Тадбирни мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Жиззах вилояти кенгаши раиси Х. Атаев олиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакили — халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгаши депутати Д. Ҳакимова йиғилганларга Н. Умаровнинг таржимаи ҳоли ҳақида сўзлаб берди.

    Президентликка номзод мустақиллик йилларида вилоятнинг шаҳар ва қишлоқлари таниб бўлмас даражада ўзгаргани, ҳудудда замон талабларига мос, миллий меъморчилик асосида барпо этилаётган турар жойлар, спорт иншоотлари ёшларнинг жисмонан соғлом ва баркамол инсон бўлиб вояга етишиши, шунингдек, халқ турмуш даражасининг яхшиланиши ва келажакка бўлган ишончининг янада мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутишини эътироф этди.

    Учрашувда Н. Умаров ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида батафсил тўхталиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ғоя ва таклифларини билдирди. Хусусан, номзод бугунги кунда ҳудудий дастурларнинг самарали ижро этилишида асосий масъулият маҳаллий бошқарув органлари зиммасига тушаётгани, аммо жойлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг барчасини ҳал қилишда ҳокимларнинг ваколатлари етарли эмаслигини қайд этди.

    Номзод айни масаланинг мақбул ечими сифатида маҳаллий бошқарув органлари фаолияти самарадорлиги ва масъулиятини ошириш мақсадида ҳокимларнинг вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини ишга қабул қилиш ва озод этиш, уларни жавобгарликка тортиш, ҳудуднинг кадрлар сиёсатига доир ваколатларини кенгайтириш таклифини илгари сурди. Бунинг учун маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базасини чуқур хатловдан ўтказиш, ҳудудий давлат ҳокимияти органлари зиммасига муайян вазифа, ваколат ва топшириқ юклатилган ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда уларни амалга ошириш, назорат қилиш ва ҳисоботини эшитиш билан боғлиқ аниқ механизмларни акс эттириш, қолаверса, барча ҳудудий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлигига тавсия этилаётган номзодларни ҳокимлар билан келишиш лозимлигини таъкидлади.

    Шу билан бирга, Н. Умаров ҳудудда сўнгги йилларда замонавий, юксак технологиялар билан жиҳозланган, йирик инновацион лойиҳаларга асосланган кўплаб корхоналар фаолияти йўлга қўйилгани, хусусан, халқ хўжалиги ва кундалик турмуш учун зарур бўлган маҳсулотларнинг аксарияти, камчиқим электр лампасидан тортиб ноёб мобил телефон аппаратлари ва рангли телевизорлар айнан Жиззах воҳасида ишлаб чиқарилаётганига эътибор қаратди.

    Наримон Умаров мамлакат келажаги айнан инновацион иқтисодиётда, деб билишини, яъни бутун дунёда фан ва технологиялар жадаллик билан ривожланаётган ҳозирги даврда фақат янги технологияларга асосланган иқтисодиётгина давлат қудратини ошириб, халқ фаровонлиги ва жамиятнинг барқарор ривожланишига хизмат қилишини қайд этди.

    Бу борадаги мақсадларни амалга ошириш учун номзод махсус комплекс чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш, унда инновацион фаолиятнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, инновация ва инновацион инфратузилмаларнинг ягона ваколатли органини таъсис этиш, Инновация жамғармасини тузиш каби устувор вазифаларни белгилаш асосий мақсадларидан эканлигини маълум қилди.

    Учрашувда Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ўринбосари И. Холмурзаев, халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгаши депутати Ф. Қобилов, Жиззах шаҳридаги «Олмазор» маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси О. Нишонова ва бошқалар номзоднинг дастурини қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.

    Учрашувда Наримон Умаров иштирокчиларнинг кўплаб саволларига жавоб берди ва уларга эътибор ҳамда ишонч учун миннатдорлик билдирди.

    15.11.2016, 19:02   Изоҳ (0)   4165
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 16 ноябрь куни ёмғир ёғиши эҳтимоли бор

    15.11.2016, 18:09

    Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони қиролига акасининг вафоти муносабати билан таъзия билдирди

    15.11.2016, 17:42

    Сўнгги 70 йилдаги энг ёрқин супер Ой — ўзбекистонлик фотосуратчилар нигоҳида

    15.11.2016, 17:32

    Тошкентдаги Вестминстер халқаро университети битирувчиларига дипломлари топширилди

    15.11.2016, 16:33

    2017 йилда Чўлпон таваллудининг 120 йиллиги нишонланади

    15.11.2016, 16:10

    Ўзбекистонда Президент сайлови арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

    15.11.2016, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 15:38

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    Дунё | 6 июл, 15:23

    Эрдўғон Трампдан Ғазо гуманитар ёрдам марказларида аҳолига ўт очиш ҳолатларини тўхтатиш учун ёрдам сўради

    Дунё | 6 июл, 14:54

    Роналду Диогу Жотанинг дафн маросимида нега иштирок этмагани маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 14:44

    Али Хоманаий Исроил билан уруш бошланганидан буён илк бор омма олдида кўриниш берди

    Дунё | 6 июл, 13:55

    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 6 июл, 13:54

    Ўзбекистонда банкларнинг автокредит ва микроқарзлар бўйича ўртача ставкалари очиқланди

    Ўзбекистон | 6 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.