AirlineRatings портали 2017 йилда қайси авиакомпаниялар энг яхши натижалар кўрсатишини маълум қилди. Унга кўра, Янги Зеландиянинг миллий авиакомпанияси — Air New Zealand кучли ўнталик бошига келади.
Иккинчи ўрин Австралиянинг энг йирик авиакомпанияси — Qantas Airways’га тегиши башорат қилинди. Кучли учликка, портал мутахассисларига кўра, Singapore Airlines якун ясайди.
Қолган ўринларга қуйидаги авиакомпаниялар муносиб кўрилди: Cathay Pacific Airways (Гонконг), Virgin Australia ва Virgin Atlantic (Ричард Брэнсоннинг Virgin Group гуруҳи таркибига кирувчи икки авиакомпания бешинчи ўринни бўлишиб олди), British Airways (Буюк Британия), Etihad Airways (БАА), All Nippon Airways (Япония), Eva Air (Тайвань), Lufthansa (Германия).
Изоҳ (0)