Хонанда Зиёда Instagram’даги саҳифасида ўз видеоархивидан бир лавҳа эълон қилди. Тўй маросими акс этган бу видео айнан қачон олингани номаълум, бироқ ундаги Зиёда анча ёш.
У тўйда, катта эҳтимол билан, ўртакашлик қилган таниқли актёр Тўлқин Тожиевдан микрофонни олиб, Юлдуз Усмонованинг «Элим» номли қўшиқни куйламоқчи эканини айтган. Видеонинг давомида «Элим» деб куйлаётган Зиёда ва келин-куёвларни кўриш мумкин.
Зиёданинг ўзи видеога шундай деб изоҳ қолдирган: «Болалик чоғларим. Сизлар билан бўлишгим келди».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.