11 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Портлендда Трампга қарши норозилик акцияси тартибсизликларга айланиб кетди. «Намойишчилар қурилиш майдонидан олинган тошлар билан қуролланмоқда».
2. Сайловда «оилавий» овоз бериш ҳолларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Бу мавзуда 100 мингдан ортиқ ташвиқот плакати тайёрланди, уларни одамлар кўп тўпланадиган жойларга жойлаштириш давом эттирилмоқда».
3. Ўқувчи ва талабалар 5 кун давомида ички йўналишдаги поезд чиптасини 50 фоиз чегирмага харид қила олади. Бу борада қўшимча маълумотлар 1005 рақами орқали олиниши мумкинлиги кўрсатилган.
4. Рио—2016 Олимпиадасида иштирок этган 3 спортчи оила қуриб улгурди, режада яна 1 та тўй бор. Рио—2016 Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган спортчиларнинг ҳар бирига 75 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилганди.
5. «Красава» номини олган Конфедерациялар Кубоги—2017 нинг расмий тўпи намойиш этилди. Мусобақага қуръа ташлаш маросими 26 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.