Қашқадарё вилоятидаги «Ёшлар маркази»да «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси матни муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов хотирасига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Камолот» ЁИҲ Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда истиқлол йилларида Ўзбекистон миллий адабиёти ва маданиятини ривожлантириш, халқ маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшган ижодкорлар меҳнати қадрланаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов хотирасига бағишланган адабий кечалар, маънавий-маърифий тадбирлар вилоятдаги таълим муассасалари ва маҳаллаларда ҳам ўтказилмоқда.
Абдулла Орипов давомли хасталикдан сўнг 2016 йил 5 ноябрь куни АҚШнинг Техас штатида вафот этган эди. 10 ноябрь, пайшанба куни эса Тошкентдаги «Чиғатой» қабристонига дафн этилди.