Шимолий Корея 10 ноябрь куни яна бир бор АҚШни уни ядровий ҳокимият деб тан олишга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг баёнотида Вашингтон амалдаги президент Барак Обаманинг «ютқизиб бўлган» сиёсатидан воз кечишга чақирилди.
«АҚШ Шимолий Кореяни расман ядровий ҳокимият деб тан олиши ва у билан шунга яраша муносабатда бўлиши лозим — бошқа ядровий давлатларга қандай муносабат бўлса, худди шундай», — таъкидлади у.
Ҳужжатда айтилишича, АҚШнинг КХДРга қарши санкциялари иш бермади, мамлакатни ядровий ракеталарни тугатишга мажбурлашнинг имкони йўқ.
Илгари ҳам КХДР уни ядровий ҳокимият деб тан олишларини талаб қилган эди.
Изоҳ (0)