Кипр полицияси оролнинг шимоли-ғарбий соҳилларида 123 қочқинни қутқариб олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қутқариб олинганларнинг 42 нафари болалар, 19 нафари аёллар ва 62 нафари эркаклардир. Муҳожирлардан ҳеч ким зарар кўрмади.
Сузиш пайтида аёллардан бирининг кўзи ёриди.
Қочқинларни олиб келаётган қайиқ кеча, 9 ноябрь куни аниқланган эди. Унинг эгаси йўловчиларни ташлаб, сув мотоциклида кетиб қолганди.
Муҳожирлар сурияликлар бўлиб, улар Туркиянинг Мерсин портидан келаётган эди. Уларнинг ҳикоя қилишича, қайиқ эгаси ҳар бир кишидан 2,2 минг доллар олган.
Изоҳ (0)