Мамлакатнинг биринчи шахслари хавфсизлигига жавобгар бўлган АҚШ махфий хизмати мамлакат пойтахти марказида жойлашган, янги сайланган президент Дональд Трампга тегишли меҳмонхона олдида тўсиқлар ўрнатди. Бунга миллиардерга қарши ўтаётган норозилик намойишлари сабаб бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Махфий хизмат агентлари меҳмонхонага кирадиган барча йўлларни бекитди, бир нечта патруль экипажлари бино атрофида навбатчилик қилмоқда.
Тунда меҳмонхона яқинида норозилик намойишлари бўлиб ўтганидан сўнг шу каби хафсизлик чоралари кўрилди. Намойишчилар бинонинг биринчи қавати деразалари ва деворларини кўк рангга бўяб кетди. Эрталабки соатларда меҳмонхона ишчилари деворлардаги ҳақоратли расмларни ўчириш билан банд бўлди.
Изоҳ (0)