Голливуд юлдузлари Анжелина Жоли ва Брэд Питт ажрашгандан сўнг ўз фарзандларига васийлик қилиш ҳақида келишиб олди, деб ёзади TJournal.
ОАВлар маълумотларига кўра, олти боланинг ҳаммаси Жолида қолади, аммо улар Питт билан кўришиб туриши мумкин.
Аввалроқ актёрни Жолининг болаларнинг барчаси у билан яшаши, Питт эса улар билан фақат кўришиб туриши мумкинлиги ҳақидаги таклифи қониқтирмаётган эди. У ўзи ва Анжелина Жолига олти нафар фарзандлари устидан тенг васийлик ҳуқуқини беришни суддан расман сўраган эди.
Изоҳ (0)