Собиқ иттифоқнинг охирги раҳбари Михаил Горбачёвнинг юраги операция қилинди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Ҳозир шифохонадаман, операция ўттиз дақиқа муқаддам тугади», — деди Горбачёв «РИА Новости» мухбири билан суҳбатда.
Собиқ президент режали операцияда эканлигини ва ўзини яхши ҳис этаётганини маълум қилди.
Горбачёв бир неча кун муқаддам кардиостимулятор ўрнатилиши учун Москва шифохоналаридан бирига етказилган эди. Операцияни Марказий клиник шифохона врачи Евгений Блохин ўтказди.
«Бугун кардиостимулятор ўрнатдик. Операция ўтди. Михаил Сергеевич яна бир неча кун шифохонада бўлади. Ҳаммаси яхши», — деди Блохин Life нашри билан суҳбатда.
Изоҳ (0)