7 ноябрь куни Япониянинг Кюсю оролидаги Фукуока шаҳри марказида беш чизиқли йўл остидаги ер ўпирилиши оқибатида автомобиль йўлида улкан жарлик ҳосил бўлди. Ўпирилиш эрталабки соат 5:00 да содир бўлгани боис ҳеч ким жабрланмади, аммо бунинг оқибатида автомобиллар ҳаракати тўхтаб қолди, шунингдек, электр қуввати ўчиб қолди, деб хабар беради TJournal.
Газ қувурларининг зарарланиши боис газ сизиши рўй бергани айтилмоқда. Шаҳар расмийлари яқин атрофдаги уйлардан одамларни эвакуация қилмоқда.
Воқеа акс этган кузатув камераси қайди интернетда эълон қилинди.
Изоҳ (0)