Франциянинг собиқ иқтисодиёт вазири Эмманюэль Макрон мамлакат президентлигига сайловда ўз номзодини кўрсатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Франциялик ёш сиёсатчи илгари амалдаги президент Франсуа Олланднинг яқинларидан бири ҳисобланарди ҳамда унинг кўрсатмаси билан 2014 йилда иқтисодиёт вазири этиб тайинланган эди. Аммо турли сиёсий келишмовчиликлар туфайли у 2016 йил августида лавозимдан четлаштирилди. Вазирнинг ўзи сайловда иштирок этиш мақсадида лавозимни тарк этганини айтди.
Шундан сўнг Макрон «Маршда» номли ўз сиёсий ҳаракатини ташкил этди ва президентлик сайловида иштирок этиш нияти у ёки бу даражада ифода топган баёнотлар билан чиқа бошлади. Шунингдек, Макрон Франсуа Олландни танқид остига олиб келаётган эди.
Изоҳ (0)