Филиппин президенти Родриго Дутерте АҚШдан 26 минг дона автоматик қурол сотиб олиш тўғрисидаги келишувни бекор қилишга кўрсатма берди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Дутерте АҚШ қуроли қиммат эканлиги боис Филиппин уни сотиб олмаслигини таъкидлаб ўтди.
«Биз ҳар доим бошқа ердан қурол топишимиз мумкин. ИИВга келишувни бекор қилишни буюраман. Бу бизга керак эмас», — деди президент.
Дутерте арзонроқ ва айни пайтда АҚШники каби ишончли қурол топиш мумкинлигини қўшимча тарзда айтиб ўтди.
Изоҳ (0)