«Ўзбекистон ҳаво йўллари» яна 3 та Boeing Dreamliner харид қилади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради UzDaily.
Boeing корпорацияси президенти Реймонд Коннернинг ташрифи чоғида бу ҳақда келишувга эришилган.
Ўзбекистонга етказилган илк икки Dreamliner 787-8 модификациясида эди. Янги ҳаво кемалари эса узунроқ вариантдаги ва йўловчи ўрни кўпайтирилган 787-9 модификациясида бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)