Россиянинг Иваново шаҳрида маиший газ портлаган уйнинг вайроналари остидан 6 киши қутқариб қолинди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Вайроналар остидан олти киши қутқариб қолинди. Икки нафари шифохонага ётқизилди, яна икки нафарига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди. 14 киши эвакуация қилинди», – дейилади хабарда.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)