Марокашнинг шу номли машҳур курорти яқин икки ҳафта ичида жаҳон матбуоти диққат марказида бўлади. 7–18 ноябрь кунлари қиролликнинг «қизил-сарғиш» шаҳри БМТнинг иқлим ўзгариши масалалари бўйича Бутунжаҳон конференциясини (COP-22) қабул қилади, деб хабар беради «ТАСС».
Курорт форумига 20 мингга яқин делегат етиб келади, улар орасида давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, вазирлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, экологик идоралар ва энергетик компаниялари вакиллари, мониторинг агентликлари ходимлари, нуфузли экспертлар ва журналистлар бўлади.
Шу муносабат билан Марокашда жиддий тайёргарликлар ўтмоқда. Шаҳарликларнинг эътироф этишича, охирги бир неча ой мобайнида олиб борилган ишлар натижасида курорт ва маданий марказ бўлмиш Марокаш сезиларли даражада ўзгариб кетди. Ҳукумат шаҳар делегатларларда унутилмас таассурот қолдириши учун қўлидан келган барча ишларни амалга оширмоқда. Шу билан шаҳар дунёдаги энг машҳур туристик йўналишлардан бири сифатидаги ўрнини яна бир тасдиқлаши кутилмоқда.
Форум бошланишидан бир неча кун олдин Марокаш–Менара халқаро аэропортининг янги терминали очилди. Меҳмонлар аэропортдан чиқиши билан гуллаб-яшнаётган тоза-озода кўчаларни ҳамда COP-22 эмблемалари акс этган баннерларга кўзи тушади. Бундан ташқари, асосий магистраллар — Муҳаммад VI ва Ҳасан II шоҳкўчалари бўйлаб энг машҳур декораторлар ижросида ёрқин гул композициялари яратилди. Шу пайтнинг ўзида шаҳар ҳокимияти Агдал ва Менара боғ ҳудудларини ободонлаштирди.
Туризм вазирлиги ходимлари форум очилиши арафасида шаҳардаги юзлаб меҳмонхоналарни текшириб, уларнинг энг илғор талабларга жавоб бериши юзасидан хулосалар чиқарди.
«Марокаш БМТ конференцияси иштирокчилари ва меҳмонларни кутиб олишнинг юксак даражасини кўрсатиши лозим, негаки бу шаҳар имижига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади», — дейилади туризм вазирлиги баёнотида.
Изоҳ (0)