Британиялик боксчи Овилл Маккензи юрагидаги муаммо сабабли фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Афсуски, тиббий кўрик юрагимда жиддий муаммо борлигини кўрсатди. Шу сабабли фаолиятимни якунлашим керак. Қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман», – деб ёзди Маккензи Twitter’даги саҳифасига.
36 ёшли боксчи германиялик Марко Хук билан жанг ўтказиши керак эди. Аммо беллашувга тайёргарлик вақтида Маккензининг юрагида муаммолар пайдо бўлди ва у чуқур тиббий кўрикдан ўтишга мажбур бўлди.
Овилл Маккензи Буюк Британияда машҳур бўлган ПризеФигҳтер турнири ғолиби саналади. 36 ёшли боксчи профессионал рингда 38 жанг ўтказиб, 25 ғалаба, 12 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.
Изоҳ (0)