Одатдаги буюмлардан интерьер учун янги, қизиқарли ва функсионал нимадир яратиш нафақат дизайнер ва стилистлар балки ҳар биримизнинг қўлимиздан келади. Бунинг учун хоҳиш бўлса бас! Ғаройиб ғояларни қўл остимиздаги воситалар ёрдамида ҳаётга татбиқ этишимиз мумкин.
Ҳар биримиз бетакрорлик ва индивидуалликка интиламиз. Яратиш жараёни кўпинча катта молиявий харажатлар билан боғлиқ. Бироқ баъзан оддий нарсаларга ижодий ёндашиш орқали ҳам камхарж ечимларни топиш мумкин.
Қуйида ана шундай ғоялардан бир нечасини эътиборингизга ҳавола этамиз:
1. Хонадонингиз гулқоғозлари таъмирталаб бўлса-ю, бироқ уларни алмаштириш учун имкониятингиз бўлмаса, оддий йигирилган ип сизга ёрдамга келади. Бунинг учун крючок билан тўқишни ўрганиб олиш керак, холос. Бундай безаклар болалар хонаси учун айниқса мос келади: болалар унинг бирор қисмини ифлослантириб қўйса, уни ювиш жуда осон. Бу унинг гулқоғоз ёки гиламлардан афзал жиҳатидир.
2. Лампа учун қалпоқни эса янги йилда фойдаланилган чироқлар маржонидан ясаш мумкин. Бунинг учун уларни эҳтиёткорлик билан баллончик ёрдамида бўяш керак. Минимал харажат билан ажойиб натижага эришиш мумкин!
3. Қайноқ идишлар учун мана бундай ёқимли таглик ясаш учун (масалан, чойнак остига) ичимликларнинг бир неча тиқинларини бир-бирига мустаҳкамлаб, уларни сим билан боғлаб чиқиш керак.
4. Анчадан буён янги кўзача ёки шамдон олишни хоҳлаб, қулайроғини тополмаяпсизми? Унда ўзингиз ясаб олинг! Одатдаги банкаларни олиб, уларни юпқа тўр мато билан ўраб чиқинг ва бантикча билан боғлаб қўйинг.
Ишга чин дилдан киришсангиз, чиройли ва ўзгача нимадир ярата оласиз! Биринчи уринишда натижага эриша олмасангиз ҳам, иккинчи ёки учинчи марта албатта мақсадингизга етасиз.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)