Samsung кодли номи Veyron (SM-W2017) бўлган смартфонни ишлаб чиқмоқда, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У буклама корпус, иккита дисплей ва флагман хусусиятларига эга бўлади.
PhoneArena хабарига кўра, Samsung SM-W2017 смартфони Хитойда сертификациядан ўтган. Анонс яқин кунларда бўлиб ўтиши керак. Энг қизиғи шундаки, буклама телефонни 1500 долларга харид қилиш мумкин бўлади.
Интернетда пушти рангдаги модель суратлари пайдо бўлди.
Қурилма тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 4 Гб тезкор ва 64 Гб ички хотира, 12 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, бармоқ изи сканери, USB Type-C порти, Samsung Pay тўлов тизимига эга бўлади.
Изоҳ (0)