Афғонистоннинг Қундуз вилоятида «Толибон» ҳаракати жангариларига қарши ўтказилаётган аксилтеррор операцияси чоғида америкалик икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бу йўқотиш жуда қайғули, биз бугун ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларимизнинг оилалари ва дўстларига ҳамдардлик билдирамиз», — деди АҚШ ва НАТО кучларининг Афғонистондаги қўмондони генерал Жон Николсон.
Илгарироқ Қундузда НАТО кучларининг авиазарбаси оқибатида 30 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)