Хитой жануби-ғарбидаги Чунцин шаҳри яқинида жойлашган кўмир конида рўй берган портлаш қурбонлари сони 18 кишига етди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ 15 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди. Ундан сўнг қутқарувчилар яна уч кишининг жасадини топди.
Газ портлаши чоғида 35 киши ер остида эди. Икки кончи қутулиб қолди. 15 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Изоҳ (0)