Туркия бош вазири Биноли Йилдирим парламентда 1 ноябрь куни қилган чиқишида ҳукумат қатл жазосини чекланган шаклда жорий этиш лойиҳасини таклиф қилиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Йилдирим ҳукмрон партия депутатларига мурожаат қиларкан, ўлим жазосининг қайтарилиши конституциянинг ўзгартирилишига олиб келишини, бу борада муроса зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Туркияда ўлим жазоси 2002 йилда бекор қилинган эди, аммо жорий йилда мамлакатда амалга оширилган муваффақиятсиз ҳарбий тўнтаришдан сўнг ҳукумат вакиллари ўлим жазосини қайта тиклаш масаласини илгари сурмоқда.
Изоҳ (0)