Футбол бўйича ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг учинчи босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши 5-тур учрашуви олдидан Тошкентда Иордания футболчилари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу учрашув 10 ноябрь, пайшанба куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00 да старт олиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши 15 ноябрь куни Сеулда бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарлик кўриш мақсадида 4 ноябрь куни ўзининг навбатдаги йиғинига киришади.
Изоҳ (0)