Туркия полицияси «Жумҳурият» мухолифатчи газетасининг бош муҳаррири Мурат Сабунжу ва ушбу нашрнинг муаллифи Гюрай Ўзни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Ал-Жазира» телеканали маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Аввалроқ 31 октябрь, душанба куни Туркиянинг CNN Turk телеканали мазкур нашрнинг журналистлари ва бошқа ходимларини ҳибсга олиш ҳақида 13 та ордер берилганлиги ҳақида маълум қилган эди.
Ҳибсга олиш 31 октябрь, душанба куни тонгда амалга оширилди. Унинг сабаблари ҳақида ҳозирча маълум қилинмади.
Изоҳ (0)