Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Биринчи Президенти номи Москва марказида, Якиманка туманидаги республика консуллик бўлими яқинида жойлашган хиёбонга берилади, деб ёзади «Газета.uz» Москва мэрияси сайтига таяниб.

Скриншот: «Газета.uz»

Скриншот: «Газета.uz»

Консулхона яқинидаги номсиз хиёбонга Ислом Каримов номини беришни сўраб шаҳар раҳбариятига Россия ва Ўзбекистон фан, сиёсат ва санъат арбоблари мурожаат қилди. Кичик хиёбонга Ўзбекистон Биринчи Президенти номини бериш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Москва ҳукуматининг 1 ноябрдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Аввалроқ Россия пойтахти Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш масаласи шаҳар думаси ҳузуридаги монументал санъат комиссиясининг 8 декабрдаги йиғилишида кўриб чиқилиши хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар