Мисрдаги аэропортлардан бирида Azur Air Ukraine авиакомпанияси йўловчилари самолётга юкларини ўзлари ортишига тўғри келди. Бу ҳақда йўловчилардан бири Сергий Чернишов Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Мисрда Azur Air ва Anex Tour’дан ноу-хау. Йўловчилар юкларини ўзлари жойлаштиряпти. Ҳали назоратчиларни олиб келишса эди», — деб ёзди эркак.
Чернишовнинг ҳикоя қилишича, автобус самолёт олдида тўхтаганидан сўнг йўловчилар ўз буюмларини олиб, уларни юкхонага жойлаштира бошлаган, шундан сўнг самолётга чиққан. Бу иш нега йўловчиларнинг ўзига қолгани хабар қилинмаган.
Изоҳ (0)