Microsoft компанияси trade-in кампаниясини ишга туширди, унинг доирасида Apple’нинг MacBook компьютерларини қабул қилиб, эвазига Surface компьютерларини чегирма билан сотади, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».
Харидорларга ўзларининг MacBook (12”), MacBook Pro ёки Air компьютерларини топшириш таклиф қилинмоқда. Тўлиқ ишлайдиган, «соғлом» аккумуляторли ва бус-бутун дисплейли компьютерлар қабул қилинади. Шунингдек, кабелли заряд қурилмасини ҳам қўшиб бериш керак.
Ушбу шартларга риоя қилинса, Microsoft янги Surface Prо ноутбуки ёки Surface Pro 4 планшетини харид қилиш учун чегирма тақдим этади. Янги MacBook Pro 13 эвазига компания 650 долларлик купон ҳадя этади. Акция ҳозирча фақат Америкада амал қилади.
Изоҳ (0)