21 миллион нафар АҚШ фуқаролари муддатидан олдин президентлик сайловида овоз бериб улгурди. Бу ҳақда, The New York Times нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Муддатидан илгари берилган овозлар ҳам асосий сайлов куни — 8 ноябрда саналади. Шунга қарамай, журналистлар Демократларнинг тарафдорлари Республикачиларга нисбатан кўпроқ овоз берганини тахмин қилмоқда. Бу эса Ҳиллари Клинтоннинг имкониятлари кўпроқ эканлигидан далолат бермоқда, дейилади материалда.
Шу билан бирга, таъкидланишича, ФҚБ директори Жеймс Коми томонидан Клинтон хонимнинг электрон ёзишмалари бўйича иш юзасидан терговни қайта бошлаш қарори Демократларга жиддий зарба бўлиши ва ҳатто сайлов кампаниясини хавф остига қўйиши мумкин.
Изоҳ (0)