Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакатнинг ядровий объектларидан бири собиқ президент, яқинда қазо қилган Шимон Перес шарафига номланишини эълон қилди. Бу ҳақда, The Jerusalem Post нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бош вазир бу ҳақда Перес қабртошининг очилиш маросимида маълум қилди.
Негев чўлида жойлашган ядровий объект бундан буён Шимон Перес номидаги ядровий тадқиқотлар маркази деб аталади.
Изоҳ (0)