Америкалик актёр Дуэйн Жонсон Amazon компаниясининг премьерасига оз муддат қолган “Қизил” фильмини суратга олиш жараёнига жиддий ёндашмагани айтилмоқда.
У кўринишидан меҳрибон ва самимий табассумли шахс сифатида танилган бўлса-да, сўнгги пайтларда актёрнинг хатти-ҳаракати режиссёрнинг ҳафсаласини пир қилди. Дуэйн сёмка жараёнларига доимий кечикиб келиши оқибатида “Қизил” фильми лойиҳаси катта йўқотишларга дучор бўлмоқда.
Фильм премьераси 2023 йилда Рождество арафасида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ актёрлар иш ташлаши сабабли премьера 2024 йил ноябрига кўчирилди, деган хабарлар тарқалган эди. Аслида эса ҳаммаси Жонсон туфайли содир бўлди: у суратга олиш майдонига 7-8 соатга кечикиб келар ва огоҳлантиришсиз иш кунларини ўтказиб юборар эди. Натижада “Қизил” фильми харажатлари 200 миллион доллардан 250 миллион долларга ошиб кетди.
Аввалроқ Жонсон “Қизил огоҳлантириш” фильмини суратга олиш жараёнида актёр Райан Рейнолдс билан жанжаллашиб қолган эди. Жамоа Дуэйнни 5 соатлаб кутиб қолиши актёрни ғазаблантирган эди.
Изоҳ (0)