Испаниялик мутахассис Рафаэль Бенитеснинг истеъфосидан сўнг «Реал» бош мураббийи лавозимига асосий даъвогар Зинедин Зидан эмас, Пеп Гвардиола бўлган. Бу ҳақда Гвардиоланинг биографи ҳамда журналист Марти Перарнау маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«‘Реал’ келишувни амалга ошириш учун Гвардиоланинг агенти Хосеп Мария Ортега билан боғланган эди. Пеп ‘Манчестер Сити’ билан келишиб қўйганлиги учун таклифни рад этганди. Мен ўша ерда эдим ва барчасини эштиганман», – деди Марти Перарнау.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг январь ойида «Реал» раҳбарияти қониқарсиз натижа туфайли Рафаэль Бенитесни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига клубнинг собиқ футболчиси, франциялик Зинедин Зиданни бош мураббий этиб тайинлади. 2015/16 йилги мавсум якунида «Қироллик клуби» Зидан бош мураббийлиги остида 11 марта ЕЧЛ чемпионига айланган эди.
Айни дамда «Манчестер Сити»ни бошқараётган Пеп Гвардиола Англия чемпионти 9-туридан сўнг 20 очко билан тўплар нисбати эвазига биринчи ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)