Футбол бўйича Бразилия терма жамоаси ҳамда «Барселона» клуби ҳужумчиси Неймарнинг отаси унинг ўғли Лионель Мессини деб каталонияликлар сафида тўп сураётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Месси ким эканини ва у қанчалик муҳимлигини биламиз. Неймар Мессини яхши кўради ва у билан битта жамоада тўп сураётганидан бахтиёр. Ўғлим Месси билан бирга майдонга чиқишдан мамнун ва уни деб ‘Барселона’да ўйнамоқда.
Агар Криштиану Роналду ва Месси бўлмаганида, Неймар ҳам бўлмасди. Пеле ва Марадона ўз вақтида кўпчиликни илҳомлантирмаганида, бошқа футболчилар ҳам бўлмасди», – деди 24 ёшли бразилиялик футболчининг отаси Неймар Сантос.
Изоҳ (0)