Мьянмада илк бор Зика вирусига чалиниш билан боғлиқ ҳолат тасдиқланди. Бу ҳақда Global New Light of Myanmar газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Касаллик мамлакатнинг энг йирик шаҳри Янгонда яшовчи 32 ёшли чет эллик аёлда аниқланди. Унинг миллати маълум қилинмади. Бироқ касалликка чалинган аёл ҳозир фарзанд кутаётганлиги маълум.
Мьянма Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, юқумли касаллик тарқалмаслиги учун зарур чоралар кўрилмоқда.
Зика вируси илк бор 1947 йил Угандада аниқланган эди.
Изоҳ (0)