Европа Иттифоқи яқин соатларда ўн нафар сурияликка қарши Алепподаги вазият билан боғлиқ илк санкцияларни жорий этади. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, санкцион рўйхатга киритилган Сурия фуқаролари орасида ҳукумат вакиллари, ҳарбий амалдорлар, шунингдек, Башар Асад режими билан боғлиқ бизнесменлар бор.
Санкциялар бу шахсларнинг акциялари музлатиб қўйилишини ҳамда уларга Евроиттифоқ ҳудудига кириш тақиқланишини кўзда тутади.
Бундан ташқари, яқин орада Евроиттифоқ санкцион рўйхатга яна 18 нафар ҳукумат аъзосини киритиши кутилмоқда. Уларга нисбатан чоралар кейинги ҳафтадан амалга киритилади.
Изоҳ (0)