Сурия президенти Башар Асад умумий амнистия ҳақидаги 28 июлда имзолаган фармонининг амал қилишини яна уч ойга узайтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
SANA ахборот агентлиги орқали тарқатилган ахборотда қайд этилишича, «қўлига қурол олган ёки бирор сабаб билан қурол сақлаётган барча кишилар уч ой муддатда таслим бўлиши ва қуролларини суд органларига ёки исталган бошқа қонуний органга топшириши лозим».
Амнистия тўғрисидаги фармон «дезертирлар, қонунбузарлар ва ҳарбий мажбуриятдан бўйин товлаганларга нисбатан ҳам амал қилади». Улар айбига иқрор бўлиб, тегишли органларга мурожаат қилиши керак.
Шунингдек, «ўзи ўғирлаган одамларни ўз хоҳишига кўра озод қилган кишилар» ҳам жазодан озод этилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)